"Ливерпуль" Милнер билан шартнома имзоласа Лукас Лейвани сотади

Aslanov Jasurbek
22 май 2015
"Ливерпуль" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер билан келишувни имзоласа Лукас Лейва билан хайрлашишга тайёр.

Лейвага асосий даъвогар "Интер" ҳисобланмоқда. "Кўк-қоралар" январда ҳам бразилияликни харид қилишга уринган, аммо ўшанда "Ливерпуль" футболчини қўйиб юборишни истамаган.

Милнернинг "Сити" билан шартномаси якунланиб бормоқда ва у ёзда эркин агентга айланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com