

Мерсисайдликлар раҳбарияти бу маълумотни тасдиқлашди. Олдин эълон қилинганидек, 22 ёшли футболчи 2018 йил 1 июльида "Ливерпуль"га қўшилади.
"Келаси йил "Ливерпуль"га ўтиш учун келишувга эришганимдан хурсандман. Бу лойиҳанинг бир қисмига айланмоқчиман. Бутун мавсум давомида "Лейпциг" учун ўйнайман. Келажагимни ҳал қилиб олдим, энди ўз клубидаги вазифаларга эътибор қаратаман" - дейди Кейта.



