"Ливерпуль" "Лестер" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
11 фев 2017
"Лестер Сити" ярим ҳимоячиси Демарай Грей "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
"Ливерпуль" Грейга "Бирмингем"да ўйнаган пайтлари қизиқиб қолган, аммо ўшанда мерсисайдликлар Жордан Айбга ишонч билдиришган.
"Лестер" 2016 йилнинг январида Грейни 3,7 млн. фунтга сотиб олган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи АПЛнинг 20 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли пас берди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph