"Ливерпуль" клубнинг тарихий базасини сотиб юборди

Alisher
2 авг 2019
Мерсисайдликлар Мелвуддаги базани сотишди.

"Қизиллар" қарийб 60 йил давомида Мелвудда шуғулланишган. Аммо, клуб асосий жамоани Киркбидаги базага қайтаришга қарор қилган.

Ҳозир у ерда "Ливерпуль"нинг академияси жойлашган. Бу қарор орқали Мерсисайднинг барча клублари бир жойда ишлашга имконига эга бўлишади.

Мелвуддаги эски базанинг нархи 10 миллион фунтга баҳоланмоқда.

"Ливерпуль" 2020/21 йилги мавсумгача Киркбидаги базага қайтиши кутилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Mail