"Ливерпуль" дарвозабони Германия футболи элчиси бўлди

Mirjalol Normatov
9 май 2018
"Ливерпуль" дарвозабони Лорис Кариус Германия футболининг элчиси этиб тайинланди.

Бу Берлиндаги маросим вақтида маълум қилинди.

"Бу соврин мен учун кўп нарсаларни англатади. Футбол одамларни, бутун дунё маданиятини бирлаштира оладиган кучдир", - деди Кариус.

Голкипер бу мавсум "Ливерпуль" таркибида 31 учрашувда қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild