"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи
18 мар 19:17
Янгиликлар
"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи
"Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасидаги ўтиш борасида "Ньюкасл Юнайтед" ҳужумчиси Александр Исакнинг яқинлари билан алоқага чиқди.
Премьер-лиганинг жорий мавсумдаги етакчилари Швеция терма жамоаси аъзоси учун курашда дастлабки қадамларни ташлашди, Исак шунингдек "Арсенал"нинг ҳам мақсади бўлиб турибди.
2022 йилда "Реал Сосьедад"дан "Ньюкасл"га ўтган Исак фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Ҳужумчи барча мусобақаларда 33 та ўйинда 23 та гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. У Премьер-лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурарлари рўйхатида фақат "Ливерпуль"даги Муҳаммад Салоҳ ва "Манчестер Сити"даги Эрлинг Холанддан кейин учинчи ўринда бормоқда.
25 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар