Лисандро Мартинес оёғидан яна бир марта операция қилинади
02 окт 2023 00:56
Янгиликлар
Лисандро Мартинес оёғидан яна бир марта операция қилинади
Футболчи бу сафар уч ойни ўтказиб юбориши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Лисандро Мартинес оёғидан яна бир операция ўтказади.
Мартинус ўтган мавсумнинг апрель ойларида оёғидан жароҳат олганди ва 11 ҳафтани ўтказиб юборганди. Ушбу мавсумда эса ҳимоячи "Бавария" ва "Брайтон"га қарши учрашувларда жароҳат билан майдонда ҳаракат қилди.
Daily Mail нашрининг маълум қилишича, Мартинес яна бир марта жарроҳлик столига ётиши керак. Душанба куни у операция қилинади. Операциядан сўнг футболчи уч ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар