"Лион" "Ювентус" билан Де Шильонинг хариди бўйича музокаралар олиб бормоқда

Alisher
24 апр 2021
"Лион" "Ювентус"дан ижарага олинган ҳимоячи Маттиа Де Шильо борасида музокаралар олиб бормоқда.

Трансфер нархи 3 миллион еврони ташкил этиши мумкин. Футболчининг ўзи Франция жамоасида қолишни хоҳламоқда.

"Лион"га ўтган йилнинг октябрь ойида ижара асосида ўтган футболчи transfermarkt томонидан 7,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

28 ёшли италиялик футболчи француз жамоаси либосида 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira