"Лион" ярим ҳимоячиси Ромен Февр фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин эди

Alisher
27 фев 2022
"Лион" ярим ҳимоячиси Ромен Февр ёзда "Милан"га ўтиши мумкин эди.

Футболчи итальян клубига ўтиши мумкин бўлганини айтди.

"Менга "Милан" қизиқиш билдираётгани ёқимли бўлди. Келишув амалга ошмаганини яхши қабул қилдим. Ўзимга айтдим: "Сенинг омадинг бор, сен "Брест"дасан ва барча ўйинларда ҳаракат қиляпсан, шундай экан имкониятдан максимум фойдалан". Эртами-кечми менга катта клубга ўтиш имконияти тақдим этилишини билардим", - дейди Февр.

23 ёшли француз ушбу йилнинг январида "Брест"дан "Лион"га 15 миллион евро эвазига ўтди.


AlisherМуаллиф
Манба: Le Progres