"Лион" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди

Alisher
16 авг 2021
Ҳимоячи Левен Курзава жорий трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришга яқин.

28 ёшли футболчининг янги иш жойи "Лион"дир. Томонлар музокараларга киришишган ва трансфер борасида келишувга эришишга яқинлар.

Курзава Ашраф Хакимининг жамоага келиши сабаб ПСЖдан кетмоқда. Марокашлик билан шартнома имзолангани сабаб Левеннинг Париж клубидаги ўйин амалиёти камайиб кетади.

Курзава 2015 йилдан бери пойтахт жамоасида тўп тепади. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2023/24 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Footmercato