"Лион" президенти: "Моуриньюни таклиф қилиш молиявий имкониятларимизга тўғри келмайди"

Aslanov Jasurbek
4 апр 2019
"Лион" президенти Жан-Мишель Оляс Жозе Моуринью унинг клубини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

"Ўтган ёзда Моуринью билан Москвада учрагандим, биз бироз суҳбатлашдик, аммо унинг "Лион" бош мураббийи бўлиши ҳақида эмас.

Жозе бизнинг молиявий имкониятларга тўғри келмайди.

Лоран Блан ҳақидаги гап-сўзларга тўхталадиган бўлсак, "Лион"ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар ҳақида кўп ёзишади. Бундан хурсандман.

Яқин орада бошқа мураббийлар билан ҳеч нарсани муҳокама қилмаймиз" - дейди Оляс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal.com