"Лион" президенти Моуриньо рад жавоб берганидан кейин: "У деярли бошқа клубни танлаб бўлганди"

"Лион" президенти Жан-Мишель Олас "Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо Франция клубини бошқаришни истамагани ҳақида фикр билдирди.

"Биз жуда яхши гаплашдик. У бизнинг таклифимизни қаьул қилмади, чунки Моуриньо деярли бошқа клубни танлаб бўлганди", – дейди Олас.

Аввалроқ маълумот берилганидек, португалиялик мутахассис Англияда ишлашни хоҳламоқда. У "Тоттенхэм"ни бошқаришга тайёр.  


Манба: goal.com