

Жароҳати сабаб ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган “Зенит”га қарши баҳсни ўтказиб юборган Мемфис Депай Лига 1 15-турида ҳам майдонга тушмайди.
“Лион” футболчининг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот бермаган.
15-тур доирасида “Лион” сафарда “Страсбур”га қарши баҳс олиб боради. Беллашув бугун 21:30 да бошланиши белгиланган.



