"Лион" билан ўйиндаги хатолардан сўнг: Онана оиласини полиция қўриқламоқда
11 апр 16:13
Янгиликлар
"Лион" билан ўйиндаги хатолардан сўнг: Онана оиласини полиция қўриқламоқда
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андре Онана оиласи Европа Лигаси чорак финалида "Лион"га қарши ўйинда футболчи жиддий хатоларга йўл қўйганидан сўнг полиция ҳимоясига олинди.
Бу ҳақда "Daily Mail" хабар бермоқда.
Англия клуби ва Франциянинг "Лион" жамоаси ўртасидаги ўйин 10 апрель куни Лион шаҳридаги "Групама"да бўлиб ўтди. Учрашувнинг бош ҳаками сифатида швециялик Гленн Нюберг ишлади. 2:2 ҳисобидаги шиддатли ўйинда Онана икки марта хатога йўл қўйди, бу эса "Юнайтед" зарарига голлар олиб келди.
Дарвозабонга қаратилган танқид ва таҳдидлар фонида ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг оиласи хавфсизлигини кучайтирди. Жавоб ўйини 17 апрель куни Манчестерда бўлиб ўтади ва унда жамоалар турнирнинг ярим финал иштирокчисини аниқлайди.
Камерунлик посбон 2023 йилнинг ёзида "Интер"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
20:08
БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар