"Лилль" Ботманни сотмоқчи эмаслигини маълум қилди

Alisher
20 янв 2022, 13:20
"Лилль" президенти Оливье Летанг ҳимоячи Свен Ботманни қишки трансфер ойнасида қўйиб юбормоқчи эмаслигини маълум қилди.

"Биз буни муҳокама қилмаймиз. Мен Свен ҳақида гапирдим ва такрорлайман: биз ўзимизда энг яхши футболчиларни сақлаб қолмоқчимиз. Биз ҳатто ким биландир музокараларни ҳам бошламоқчимасмиз. Ботманни ўзимизда қолдиришни хоҳлаймиз", - дейди Летанг.

Ботман 2021/22 йилги мавсум "Лилль" таркибида 19та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt 22 ёшли нидерландияликни 30 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia