Лига комиссарлари электрон қайднома тартибига ўтиш бўйича семинарда иштирок этди
21 июл 2023 12:01
Янгиликлар
Лига комиссарлари электрон қайднома тартибига ўтиш бўйича семинарда иштирок этди
Бу йўлда комиссарлар учун биринчи давра якунларига бағишланган ҳамда янги қайдномани тўлдириш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда биринчи давра давомида кузатилган ҳолатлар муҳокама этилиб, комиссар вазифалари халқаро тажрибадаги мисоллар билан кўриб чиқилди. Йиғилишнинг иккинчи қисмида эса янги қурилмалар асосида электрон қайднома тўлдириш жараёни тушунтириб ўтилди. Эндиликда Суперлига 14-тур беллашувлари стартига қадар комиссарлар ўзлари ишлаган биринчи давра учрашувлари қайдномасини янги услубда тўлдиришга ҳаракат қилиб боради.
Бунгача старт лист тайёрлаш ва кейинчалик қайдномани имзолашгача бўлган вақт 30-40 дақиқани ташкил қилган бўлса, эндиликда янги турдаги лицензиялар ёрдамида "MyLeague" платформаси орқали қайднома онлайн тўлдирилади. Мураббий, комиссар ва ҳатто ҳакамлар ҳам ўз лицензияси орқаси онлайн имзо чекиш имкониятига эга бўлади.
Шу йилнинг январ ойидан бошлаб футбол клубларига микрочипли лицензиялар тақдим этилган бўлиб, уларда футболчи ҳақида керакли маълумотлар ўз аксини топган. Эндиликда комиссар ўйин олдидан старт лист ва учрашув якунлангач қайдномани худди шу микрочипли лицензиялар ёрдамида бир неча дақиқа ичидагина тўлдиради ва имзолайди. Дунёнинг етакчи лигалари мусобақани бошқаришнинг шу каби онлайн тизими (Competition Management System)дан фойдаланмоқда. ЎзПФЛ ҳамкорлик қилаётган "MyLeague" онлайн тизими микрочипли лицензиялардан фойдаланадиган дастлабки замонавий платформалардан бирига айланди.
Фикрлар