Лига 1. ПСЖ Тухель қўл остида бундай натижани илк бор қайд этди

Aslanov Jasurbek
21 дек 2020
ПСЖ Лига 1 16-тури доирасида “Лилль” билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Парижликлар жамоа бош мураббийи Томас Тухель қўл остида илк бор Лига 1 доирасида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. ПСЖ Тухель қўл остида ҳозирга қадар 81 та ўйин ўтказган. ПСЖ сўнгги бор Лига 1 доирасида 2018 йил майида “Кан” билан 0:0 ҳисобини қайд этганди. Ўшанда жамоани Унаи Эмери бошқарарди.

Лига 1 16-туридан сўнг ПСЖ мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta