Лига 1. Ўтган турда ПСЖни мағлуб этган “Лион” бу сафар бир киши кам бўлиб ўйнаган “Бордо”га ютқазди

“Лион” сафарда мағлубиятга учради.

Лига 1 нинг 23-туридан ўрин олган ўйинда “Бордо”нинг қўли баланд келди. Ўйин тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлиб улгурди. “Бордо”нинг уч голига “Лион” атиги бир бора жавоб қайтарди, холос. Иккинчи бўлимда “Бордо” ўйинчиси Отавио қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Аммо 20 дақиқа кўп бўлиб ўйнаган “Лион”га мағлубиятдан қутулиб қолиш насиб этмади.

Франция чемпионати жадвали


Манба: championat.asia