Лига 1. “Монако” “Лилль” устидан иродали ғалабага эришди

“Монако” Лига 1 30-турини “Лилль”ни қабул қилган ҳолда бошлаб берди

Ўйинда аввалига “Лилль” ҳисобни очди. Аммо монегасклар Рони Лопеш ва Стефан Йоветич томонидан киритилган голлар эвазига ғалабани ўз томонига оғдира олди.

“Монако” — “Лилль” 2:1

Голлар: 0:1 – 16 Мотиба, 1:1 – 43 Лопеш, 2:1 – 61 Йоветич.

“Монако”: Субашич, Сидибе, Глик, Жемерсон, Раджи, Тилеманс, Моутинью, Кейта (Йоветич, 46), Лемар, Лопеш (Ндорам, 88), Фалькао (Геззаль, 76).

“Лилль”: Меньян, Иэ, Сумаоро (Малькюи, 80), Алонсо, Балло, Тиаго Мендес, Амаду, Тиаго Майя, Бензия (Луис Араужо, 75), Пепе, Мотиба (Балули, 75).

Огоҳлантиришлар: Моутинью (67), Субашич (90).


Манба: championat.asia