"Лейпциг" Краусс билан 5 йиллик шартнома имзолади

"РБ Лейпциг" таянч ярим ҳимоячиси Том Краусс билан 5 йилга мўлжалланган битим имзолади.

18 ёшли футболчи клуб тарбияланувчиси ҳисобланади, у "Лейпциг" тизимига 2011 йилда қўшилган ва U12 жамоасидан бошлаб барча босқичлардан ўтди ва асос жамоа сафига қўшилмоқда.

Жорий мавсум ёшлар жамоаси сафида 18 ўйин ўтказган Краусс 6 гол, 2та самарали узатмага муаллифлик қилди.


Манба: twitter.com/DieRotenBullen