"Леванте" билан ўйинда Модрич асосий таркибда бўлади, Кроос эса дам олади

Aslanov Jasurbek
13 мар 2015
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жароҳатидан қутилиб сафга қайтган Лука Модрични "Леванте"га қарши учрашувда асосий таркибга киритмоқчи.

Хабарларга кўра, италиялик мутахассис бу ҳаракати билан икки мақсадни кўзлаган: Модрични "Барселона"га қарши ўйинга тайёрлаш ва Тони Кроосга дам олишини таъминлаш. Бундан ташқари Кроос сариқ карточка олса келаси учрашувда майдонга туша олмайди, шу сабаб немис футболчиси "Леванте"га қарши ўйинда майдонга тушмайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com