

Мюнхенликлар футболчиси Роберт Левандовски майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди ва гол ура олмади.
Шу тариқа, унинг 19 та ўйиндан буён давом этиб келган голли серияси ўз якунига етди.
Охирги маротаба Левандовски клуб сафида 11 февраль кунги ўйинда майдонни голсиз тарк этганди. Шундан буён у "Бавария"нинг барча ўйинида рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келаётганди.



