

Душанба куни Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси фаолияти давомида еттинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритди. Мукофотдан уч кун олдин Левандовски овоз бериш натижаларига кўра, иккинчи ўринда бўлгани ҳақида маълумотга эга эди. Бироқ футболчи мукофот топшириш куни ҳам ўзини "ғолиб сингари" қиёфада кўриниш берди.
Мукофотни топширувчи France Football журнали бош муҳаррири Паскаль Ферре Левандовски 2020 йил учун ушбу совринни олишини истисно қилмади. Ўтган йилги "Олтин тўп" тақдимоти коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган эди.



