Левандовски "Майнц"га қарши баҳсда "Бавария"га ёрдам бера олади

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2016
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Майнц"га қарши Бундеслиганинг 13-тур учрашувида ҳужумчи Роберт Левандовскини майдонга тушириши мумкин.

Маълумотларга кўра, Польша терма жамоаси немис грандининг сўнгги машғулотида умумий гуруҳда ишлади.

Бир кун олдин Левандовски машғулотни якунлай олмаган эди. "Бавария" вакилларининг маълум қилишича, Робертда жиддий жароҳат йўқ.

"Майнц" - "Бавария" учрашуви 2 декабрь куни бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild