Левандовски жароҳатдан тикланди
21 апр 2021 22:46
Янгиликлар
Левандовски жароҳатдан тикланди
Мюнхен клуби расмий сайти хабарига кўра, "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски жароҳатидан қутулди.
Польшалик футболчи бугун машғулотларининг кўп қисмини жамоа билан ҳеч бир чекловларсиз ўтказди.
Ярим ҳимоячилар Серж Гнабри ва Корантен Толиссо ҳам аста-секин машғулотларга қайтмоқда. Бугун улар биринчи марта очиқ ҳавода шуғулланишди.



Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Левандовски март ойи охирида Польша терма жамоасининг ўйинида тиззасидан жароҳат олган эди.
Ҳужумчи ушбу мавсумда клуб таркибида 36 учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар