Левандовски: "Блэкберн"га ўтишим мумкин эди, аммо вулқон туфайли Англияга бормаганман"

Aslanov Jasurbek
11 фев 2017
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски 2010 йилда "Лех"дан "Блэкберн"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги ҳикояни айтиб берди.

"Менда "Блэкберн"га ўтиш имконияти бўлган. Мен у ердаги шаҳар ва машғулот базасини кўрмоқчи бўлганман, чунки бунинг ҳаммаси қаерда жойлашганига ишончим комил эмасди. "Блэкберн"га ўтганимда яхши бўлар эди, аммо 2010 йилнинг апрелида Исландиядаги Эйяфьядлайёкюдль вулқони отилиши туфайли Англияга бормаганман.

Бу менинг ҳаётимни ўзгартирган бўлармиди? Ҳа, бўлиши мумкин. Ўша ерда қолишим мумкин эди" - дейди Левандовски.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail