Левандовски "Бавария"ни тарк этадими? Нико Ковач жавоб берди

Aslanov Jasurbek
30 июл 2018
"Бавария" устози Нико Ковач жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски клубдан кетиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

"Левандовски "Бавария"ни тарк этмайди. У юқори савияли ҳужумчи, шу сабабли уни сотмаймиз. Жамоа Роберт билан кўп нарсага эришиши мумкин. Левандовски - рақиб дарвозасини тинимсиз ишғол қиладиган ажойиб форвард. Янги мавсумда унинг гол уриш қобилияти юқори савияда қолишига ишонаман. Робертнинг жамоа билан шартномаси бор, шу сабабли у "Бавария"да қолади" - дейди Ковач.

29 ёшли Левандовски сўнгги мавсум Бундеслиганинг 30та учрашувида майдонга тушиб, 29та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Germany