Левандовски "Бавария" сафида 64 ўйинда 50 та гол уриб Бундеслига рекордини ўрнатди

Aslanov Jasurbek
30 авг 2016
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига рекордини ўрнатди.

Польшалик футболчи мюнхенликлар сафида 64 та учрашув ўтказиб, 50 та гол муаллифига айланди. "Бавария"нинг афсонавий ҳужумчиси Герд Мюллер 83 та баҳсда шунча гол уришга муваффақ бўлган эди.

Бир клубда гол уриш бўйичи иккинчи ва учинчи ўринларни "Бавария" собиқ форварди Рой Маккай ва "Гамбург" экс-ҳужумчиси Уве Зеелер эгаллаб турибди. Улар 67 та учрашувда 50 та гол уришган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com