"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"
08 фев 13:28
Янгиликлар
"Лестер" устози Нистелрой: "Бу Ферги-тайм эмас, офсайд тайм"
"Лестер Сити" устози Руд ван Нистелройнинг таъкидлашича, "Манчестер Юнайтед" ғалаба голини офсайддан урган.
Англия Кубогининг 4-раундида МЮ "Лестер"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. "Қизил иблислар"нинг ғалаба голи 93 дақиқада Харри Магуайр томонидан урилди. Гол бўлган вазиятда Магуайр офсайдда эди, ҳакам буни пайқамай қолди, мусобақанинг ушбу босқичида эса ВАР тизими қўлланилмайди.
"Бизни Ферги-тайм билан эмас, офсайд тайм билан мағлуб этишди.
Хафсаламиз пир бўлди. Ўйинга бутун ҳафта давомида тайёрланасан, "Эвертон"дан учралган мағлубиятдан тўғри хулосалар чиқарасан ва шундай ўйин намойиш этасан, аммо ҳаммаси очиқ-ойдин хато туфайли ҳал бўлиб кетади - бу даражада ушбу воқеани ҳазм қилиб бўлмайди. Биз бунга муносиб эмасдик" - деди ван Нистелрой.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар