"Лестер" Лингардни кузатмоқда

Sherzod Nurmatov
24 фев 2021
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард "Лестер" скаутлари эътиборига тушди, деб хабар беради Eurosport.

"Тулкилар" "Вест Хем"да ижарада ўйнаётган 28 ёшли инглиз футболчисини диққат билан кузатиб бормоқда. Агар унинг ўйини клуб бош мураббийи Брендан Рожерсга ёқса, улар ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олишга ҳаракат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, Лингард Лондон клубига январь ойида келиб қўшилган ва "болғачилар" таркибида 4 та ўйин ўтказишга улгурган. Унинг ҳисобида 3 та гол ва 1 та голли узатма мавжуд.

Transfermarkt портали англияликни 10 миллион еврога баҳолаяпти.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Eurosport