Леонид Сенкевич: "Мана "Локомотив-БФК"нинг ҳақиқий кучи"

Mirjalol Normatov
24 май 2018, 21:39
Ўзбекистон Про-лигаси 11-тури доирасида ўтказилган "Локомотив-БФК" - "Нурафшон" (0:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Леонид Сенкевич ўз фикрларини билдирди.

"Яратилган вазиятлардан фойдаланиш керак эди, бўлди. Ёш болаларнинг катталар билан курашишини кўряпсизми? Мана уларнинг ҳақиқий даражаси. Футболда шунақа, вазиятдан фойдаланиш керак. Бўлмасам ютқазасан.

Ўйиндан ўйинга кучайиб боряпмиз. Ўз устимизда ишласак, барчаси яхши бўлади. Ҳа, айни дамда оғир ҳолатдамиз. Аммо вазиятни тўғрилай олишимизга ишонаман", - деди Сенкевич.


Миржалол Норматов суҳбатлашди


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia