Леонардо Бонуччи: Афсуски, ҳаммаси биринчи ўйинда ҳал бўлиб бўлганди

16 мар 2018, 09:20
“Милан” ҳимоячиси “Арсенал”га учралган мағлубиятга изоҳ берди.

“Ҳеч ким бизни курашмади деб айта олмайди. Афсуски, иккинчи голдан кейин ҳаммаси издан чиқди. Жамоа ўсмоқда ва ўйин сифати яхшиланмоқда. “Арсенал” — жуда яхши рақиб. Аммо афсуслар бўлсинки, ҳаммаси биринчи ўйинда ҳал бўлиб бўлган эди. Муҳими бизни минглаб мухлислар Миландан келиб ўйин сўнгига қадар қўллаб-қувватлади. Биз А Серияда 4-ўрин учун курашни давом эттирамиз”, — дейди Бонуччи.


Манба: Sky Sport Italia