UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  0 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  0 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  1 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  3 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  33 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5

Лео Месси: "АҚШ футболи сўнгги йилларда анчагина ўсди" Янгиликлар

Лео Месси: "АҚШ футболи сўнгги йилларда анчагина ўсди"

Лео Месси Америкадаги футбол даражасига юқори баҳо берди.

"Сўнгги йилларда АҚШдаги футбол даражаси анчагина ошган деб ўйлайман. Бу терма жамоанинг натижалари билан ҳам кўриниб турибди. Терма жамоа жаҳон чемпионатида яхши иштирок этди. Таркиби ҳам анчагина рақобатбардош. Исталган рақиб билан ўйнай олади.

Улар ҳам Мексика термаси даражасига яқинлашиб қолишди. Лига Кубоги буни кўрсатиб берди. Финалда Мексиканинг бирорта жамоаси кўриниш бергани йўқ. Бу ҳақда жуда кўп баҳслашиш мумкин, аммо барча учрашувлар тенг курашлар остида ўтмоқда. Исталган жамоа рақибини мағлуб қилиши мумкин.

Лига Кубогидаги ҳолат МЛСда ҳам бўлмоқда. Бу ерда ҳам мезбон жамоалар жуда кучли ўйнайди, меҳмонларнинг ғалаба учун имкониятлари паст. Биринчи ўйиндан кейин ўзим учун жуда кўп маълумотлар олдим", - деди аргентиналик футболчи.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика