Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди

Khoja
28 ноя 2024
Фрэнк Лэмпард мураббийлик фаолиятига қайтишга яқин турибди.

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, 46 ёшли англиялик мураббий «Ковентри» клуби таклифини қабул қилиб, жамоани бошқаришга розилик билдирган. Томонлар оғзаки келишувга эришган.

Маълумот учун, «Ковентри» Чемпионшипда 17 ўйиндан кейин 17 очко жамғариб, 17-ўринда бормоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com