Ана холос! Лэмпард бошқараётган "Дерби Каунти" хўжайини клубни бор-йўғи 1 фунтга сотмоқчи

Tolibjon Qosimov
20 мар 2019
"Дерби Каунти" хўжайини Мел Моррис клубни сотмоқчи.

Моррис ўз клуби билан бор-йўғи 1 фунт стерлинг эвазига хайрлашишга тайёр. Бу ҳақда "The Times" нашри хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, клуб 2008 йилдан бери ҳар йили молиявий томонлама салбий кўрсаткичлар қайд этмоқда.

Ҳозирда жамоа Чемпионшипда Фрэнк Лэмпард қўлостида 8-ўринда кетмоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Times