Леманн: "40 млн. еврога ҳимоячи харид қилиш - "Арсенал"га ярашмайди"

Aslanov Jasurbek
4 сен 2016
"Арсенал" собиқ посбони Йенс Леманн "Валенсия" ҳимоячиси Шкордан Мустафининг Лондон клубига ўтишидан ҳайрон бўлганини тан олди.

"40 млн. еврога ҳимоячи харид қилиш - "Арсенал"га ярашмайди, мен ҳайронман. Венгер клуб учун пул ишлашда энг муваффақиятли мураббий деб ҳисоблайман. У доимо Чемпионлар лигасида иштирок этган ва арзонга олиб, қимматга сотган.

Клуб у туфайли янги стадионга эга бўлди, аммо жамоанинг натижалари ёмонлашмади ва улар ЧЛда ўйнашди" - дейди Леманн.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal