Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...

Khoja
13 сен 2025
Терма жамоамиз аъзолари ўзлари ҳаракат қилаётган чемпионатда тур учрашувларида майдонга тушишди.

Миллий терма жамоамиз футболчиси Одилжон Ҳамробеков “Трактор” жамоаси сафида Эрон Пролигаси 3-тури доирасида майдонга тушди. 

“Алюминиум Арак”га қарши кечган учрашувда “Трактор” 4:1 ҳисобида рақибидан устун келди. Одилжон Ҳамробеков ушбу баҳсда 79-дақиқада ўйинга қўшилди.

Шунингдек, Азиз Ғаниев “Ал Батаеҳ” жамоаси сафида БАА Пролигаси 3-тури доирасида майдонга тушди. 

“Ажман”га қарши кечган учрашувда “Ал-Батаеҳ” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев ушбу баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia