UZ

Сўнгги янгиликлар

00:59Саудия Арабистони. "Йил ўйини"да кучлар тенг келди  4 00:29Неймар "Интер Майами"га ўтадими? Бош мураббий жавоб берди  0 23:45Аморим МЮнинг сўнгги 50 йилликдаги энг ёш мураббийига айланади  0 23:20Бобир Абдихолиқов: "Байрамни Қаршида давом эттирамиз"  2 22:59Жавоҳир Сидиқов: "Қашқадарё халқи ва "Насаф" жамоаси бу чемпионликни узоқ вақтдан бери кутаётганди"  4 22:31Февзи Давлетов: "Рақиб ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ҳайдаров келажакда терма жамоага чақирилади"  3 22:15ТИТАНЛАР ЖАНГИ! "Ал Насср" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:45"Goal" "Манчестер Сити"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчисини аниқлади  4 21:08Рўзиқул Бердиев тарихий чемпионликдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 20:53Суперлига. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 2:4, меҳмонлардан мегакамбек, Ҳайдаровдан хет-трик!  12 20:40Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"   1 20:15Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сурхон" "Сўғдиёна" устидан камбэк қайд этди. Ҳайдаровдан хет-трик  33 19:16Рўзиқул Бердиев: "Бу "Насаф"нинг "олтин таркиби"  31 18:51"Насаф" 2025 йил Элит ОЧЛда дебют қилади  10 18:30Рўзиқул Бердиев "Насаф" билан Ўзбекистондаги барча совринларни ютди  20

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз" Янгиликлар

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев Испанияга қарши учрашув олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

— Жаҳон чемпионатидаги икки ўйин ҳақида.

— Биз Жаҳон чемпионатида иккита учрашувда иштирок этишга улгурдик. Иккаласи икки хил натижа билан тугаганини биласиз. Бироқ биринчи ўйинда биз ўзимизнинг имкониятларимизни намойиш эта олмадик. Бу бизни ўйинимиз эмасди, десам ҳам бўлади. Канадага қарши баҳсда ўзимизни яхши томонлама кўрсатиб, кўпроқ имконият яратишга ҳаракат қилдик.

— Канадага қараши баҳсдаги ғалабанинг асосий омили нима эди?

— Биз биринчи ўйиндан сўнг қилган хатоларимизни таҳлил қилдик. Мураббийларимиз билан камчиликларимиз устида ишладик ва учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши табиий. Рақиб ҳам яхши ўйнади, бироқ биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, ғалаба қозондик. 

— Испанияга қарши ўйин ҳақида

— Бизни эртага Испанияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз бу учрашувга ҳар томонлама, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, бизда мотивация етарлича. Эртага, насиб бўлса, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика