Лазиз Убайдуллаев: “Металлург”га қарши учрашув ўзгача ўтади"

Narzulla Saydullayev
2 апр 2016
"Шўртан" ярим ҳимоячиси Лазиз Убайдуллаев "Металлург"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

-  Бу йилги мавсумни бироз муваффақиятсиз бошладик. Шунинг учун Бекободда ўзимиз учун ижобий натижага эришишимиз ва энг биринчи галда фидоий мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак, - дейди “Оқ бўрилар” жамоасининг тажрибали футболчиларидан бири Лазиз Убайдуллаев “Металлург” билан учрашувдан олдин.

-  Дастлабки турлардаги мағлубиятлар жамоадошларингиз руҳиятини тушириб юбормадими?
-  Асло йўқ. Негаки, биз профессионал спортчилармиз. Ўтган учрашувлар эса тарихда қолди. Энди барчамизнинг фикримиз бўлажак ўйинларга қаратилган.

-  Демак, йигитлар жанговор кайфиятда, шундайми?
-  Шубҳасиз.

-  Шу ўринда кўпчилик “Металлург” билан ўтган ўйинлар “Шўртан” учун у қадар ҳам омадли бўлмаганлигига урғу беради. Футболчи сифатида бу ҳолатга қандай қарайсиз?   

-  Ўша учрашувларнинг аксариятида ўзим ҳам иштирок этганман. Лекин юқорида айтганимдек, ўша ўйинлар тарихда қолди. Навбатдаги учрашув эса ўзгача тарзда ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia