Лаутаро "Интер"дан кетмоқчи, у Мендешга мурожаат қилди (Marca)
30 ноя 2020 01:40
Янгиликлар
Лаутаро "Интер"дан кетмоқчи, у Мендешга мурожаат қилди (Marca)
Миланнинг "Интер" клуби форварди Лаутаро Мартинес жамоани тарк этмоқчи, деб хабар тарқатди "Marca".
Таъкидланишича, аргентиналик футболчи португалиялик агент Жорже Мендешга мурожаат қилиб, пандемия даврида ўзи учун янги жамоа топишини илтимос қилган.

Инқирозли вазиятларда фойдали битим туза оладиган Мендеш Лаутаронинг фақат "Интер"дан кетишини таъминлайди. Ҳужумчи кейинчалик ҳозирги агентлари Бето Якой ва Роландо Сарате билан ҳамкорликни давом эттиради.
23 ёшли Мартинес "нарадзуррилар"ни тарк этиб, ўз олдига ғалабаларни қўядиган жамоалардан бирига ўтмоқчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар