«Ланс» мураббийи Ҳусановни кейинги ўйинда ўйнатишга умид қилмоқда

Khoja
11 янв 2025
«Ланс» мураббийи Уильям Стилл Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Алдашни ёмон кўраман. Музокаралар анча яхши давом этмоқда. Барчаси бир неча кунда ҳал бўлса керак. Бироқ ҳозирда Ҳусанов бизнинг футболчи бўлиб турибди. Агар нимадир хабар пайдо бўлса, сизлар мендан аввалроқ хабардор бўласизлар. Агар Қодир 12 январга қадар бизда бўлса, мен уни «Гавр»га қарши учрашувга туширишни мақсад қилганман», — деб фикр билдирди Уильям Стилл.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com