

Diario Sport хабарига кўра, масаланинг ечимига «Барселона» ва Испания қироллик футбол федерацияси ўртасидаги яхши муносабатлар ёрдам берган. Ямал миллий жамоага борганида эртаси куниёқ унинг «Барса»га қайтиши аллақачон маълум бўлганди — томонлар фақат протоколга амал қилишлари керак эди.
Луис де ла Фуэнте футболчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмасди. Жамоа Ламинни ажойиб футболчи деб билади, шунинг учун ҳам унга максимал даражада ғамхўрлик қилиш ниятида.
16 ёшли ўнг қанот вингери бу мавсумда «Барса» сафида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.



