"Лацио" Хамесни таклиф этмоқчи
19 авг 2020 20:05
Янгиликлар
"Лацио" Хамесни таклиф этмоқчи
Итальян газетасининг хабарига кўра, Хамес Родригес фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Таъкидланишича, Рим клуби раҳбарияти Давид Сильвани қўлдан чиқаргандан сўнг, бутун диққат-эътиборини Хамесга қаратган.
"Бургутлар" келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнайди ва Симоне Инзаги 2020/21 йигли мавсум олдидан ярим ҳимояга бир оз ижодкорлик қўшмоқчи.
Алоҳида айтиб ўтиш керакки, "Лацио" Хамеснинг тўлиқ маошини тўлашга қодир эмас, чунки колумбиялик "Реал"да ҳафтасига 200 минг евро олади. Шу боис 29 ёшли ярим ҳимоячи Италияга кўчиб ўтиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар