"Лацио" футболчиси "Барселона" қизиқишлари доирасида эканлигидан хурсанд
10 май 2020 22:37
Янгиликлар
"Лацио" футболчиси "Барселона" қизиқишлари доирасида эканлигидан хурсанд
"Лацио" ҳимоячиси Луис Фелипе Рамос "Барса" қизиқишлари ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.
"Албатта, хурсандман. Демак, ўз ишимни яхши бажаряпман, шу боис катта клублар мени кузатишмоқда. Мени таниганларнинг барчаси хотиржам йигит эканлигимни билишади ва клубларнинг қизиқиши мени ортиқча безовта қилмайди.
Ҳозир менга ишонч билдирган ва жамоадаги биринчи кунимдан бошлаб мени қўллаб-қувватлаб келаётган "Лацио" вакиллари учун янада кўпроқ меҳнат қилишим ва яхшироқ ўйнашим лозим", - дейди бразилиялик UOL'га берган интервьюсида.

23 йшли ҳимоячи бу мавсум А Серияда 19 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар