"Лацио" Астори учун 5,5 миллион евро таклиф қилди

Aziz Tukhtamuradov
4 июл 2014
«Лацио» «Кальяри» билан Давид Астори масаласида музокаралар олиб бормоқда.

Римликлар 27 ёши футболчининг трансфери юзасидан расмий таклиф юборганлар. Улар футболчи учун 5,5 миллион евро таклиф қилмоқдалар.

«Лацио» ҳимоя чизиғининг иккита футболчиси билан ҳайрлашгани сабабли ўз сафини янги ҳимоячилар билан тўлдириш ҳаракатида.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru