

Бу орқали “Уэска” Сегундада мавсум якунланишига 1 тур қолганда Ла Лигага чиқиш йўлланмасини ҳал этди. “Уэска” мусобақа жадвалида “Кадис”дан кейин иккинчи ўриндан жой олган. Аввалроқ “Кадис”нинг Ла Лигага қайтгани ҳақида хабар берилганди.
“Уэска” сўнгги 3 мавсум давомида икки бор Ла Лигага чиқмоқда. Бундай натижани аввалроқ “Депортиво” қайд этганди — 2013 йилги мавсумдан 2015 йилги мавсумга қадар.



