Ла Лига. "Барселона" ва "Райо Вальекано" ғолибни аниқлай олишмади
25 ноя 2023 20:00
Янгиликлар
Ла Лига. "Барселона" ва "Райо Вальекано" ғолибни аниқлай олишмади
Муросасиз курашларга бой бўлган, қизиқарли баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Райо Вальекано Унаи Лопес - 39' |
Примера Дивизион . 14-тур 25/11/2023, 18:00 1
:
1
Тугади
|
Барселона Флориан Лежен - 82' |
Стадион: Campo de Futbol de Vallecas, 14148 томошабин
Бош ҳакам: Jose Munuera
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиш мумкин бўлди.
90+9-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва ажойиб беллашув дуранг билан якун топди.
Паласон узатмани амалга оширди, лекин иш хавфли вазиятгача етиб бормади.
90+7-дақиқа. "Райо Вальекано" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Тўғри, майдон марказидан амалга оширилади, лекин узатма қилса бўладиган нуқта.
Бироқ ҳакамлар бу пенальтига тортмайди деб ҳисоблашди ва ўйин давом эттирилади.
Ҳимоячи тўпга амалда ета олмаган, аммо ҳаракат давомида Рафиньянинг оёғига зарба бергандек...
90+4-дақиқа. Ҳозир "VAR" "Райо Вальекано" дарвозаси томон пенальти белгиланишига сабаб бўлиши мумкин.
90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Жоау Феликс қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Огоҳлантириш! Канселуга нисбатан қўпол ўйнагани учун ҳакам Радамель Фалькаони огоҳлантирди.
88-дақиқа. Ўйиндаги илк оффсайд асосий вақтнинг деярли охирида юз берди. Бебе ҳимоячилардан олдинга ўтиб кетганди.
Барчаси жойида, қоидалар бузилмаган ва ҳисоб чиндан тенглашди. Охирги дақиқалар янада қизиқарли бўлишини тахмин қилишимиз мумкин.
"VAR" эҳтимолий оффсайдни кўриб чиқмоқда.
82-дақиқа. ГОООООЛ! "Барса", аниқроғи мезбонлар ҳимоячиси Флориан Лежен ҳисобни тенглаштирди - автогол.
Иккинчи бўлимда ва айниқса сўнгги дақиқаларда "Райо" ҳужумга чиқмай қўйди.
78-дақиқа. Ўзгариш! Мезбонлар таркибида яна футболчи алишди. Ҳозирча ягона гол муаллифи Унаи Лопес ўрнини Алин Рациуга бўшатиб берди.
76-дақиқа. Ҳозир майдонга тшуган Рафинья кутилмаганда яқин бурчакка кучли зарба йўллади, тўп устунга тегиб қайтди, Левандовскининг зарбасини кипер қайтарди, ундан сўнг, ҳимоячилар дарвозабонга ёрдам бериб юборишди. "Барса" голга жуда яқин келганди.
Ўзгаришлар! Абдуль Мўмин ўрнига Пати Сисс, Серхио Камельо ўрнига эса Радамэль Фалькао тушди.
75-дақиқа. Ўзгаришлар! Ямаль ва Педри ўрнига Фермин Лопес ва Рафинья тушди.
74-дақиқа. Ёшлар терма жамоаси таркибида Тошкентга келиб кетган Фермин Лопес майдонга тушишга тайёрланмоқда.
70-дақиқа. Левандовски жарима зарбасидан йўллаган тўпи ҳимоячига тегиб, баландга кўтарилди ва уни Димитриевски қайтаришга муваффақ бўлди.
68-дақиқа. Ўзгаришлар! Оскар Трехо ва Хорхе де Фрутос ўрнига Бебе ва Кике Перес майдонга туширилди.
62-дақиқа. Педрига нисбатан фол ва "Барселона" стандарт вазиятга эаг бўлмоқда.
60-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич 36% - 64% "Барселона" фойдасига, албатта.
57-дақиқа. "Райо" футболчилари бор кучи билан, бутун жамоа бўлиб майдоннинг ҳар ерида рақибга прессинг уюштирмоқда ва тўп учун курашда жуда фаол ҳаракат қилмоқда.
55-дақиқа. Ўзгаришлар! Ферран Торрес ва Ориоль Ромеу ўрнига Илкай Гюндоган ва Жоау Феликс ўйинга қўшилди.
52-дақиқа. Огоҳлантириш! Тактик фол учун Ориоль Ромеуга ҳакам сариқ карточка кўрсатди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
45+4-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
45+2-дақиқа. Оскар Трехонинг узатмасидан кейин иш зарбагача етиб бормади.
45+1-дақиқа. "Райо" урчак зарбаси ишлаб олди. Бальде тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
45-дақиқа. Ўйиннинг биринчи бўлимига 4 дақиқа қўшиб берилди.
40-дақиқа. "VAR" вазиятни қайта кўриб чиқди ва ўйин қоидалари бузилмаганини маълум қилди. Гол инобатга олинди, "Райо" ҳисобда олдинга чиқиб олди.
39-дақиқа. ГОООООЛ! Унаи Лопес ажойиб зарба билан ҳисобни очди. Жарима зарбасидан кейин такрор ва такрор зарбалар йўллаган "Райо" ниятига етди.
38-дақиқа. Ўйин давом этади.
Мезбонлар вакили майдонда ётибди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
36-дақиқа. Иньиго Мартинес Исаак Паласонга нисбатан фол ишлатди, деб топилди.
31-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Педрига сариқ кўрсатди.
26-дақиқа. "Райо" ҳужумида зарба йўлига Канселу тўғаноқ бўлди.
23-дақиқа. Ўйин темпи бироз пасайгандек. Мезбонлар ҳозирча "Барселона"га бўш зоналар қолдирмасликни уддалашмоқда.
20-дақиқа. Меҳмонлар тўпни ўз назоратларида ушлаб туришибди. Бироқ ҳозирча иш чинакамига хавфли вазиятгача етиб бормаяпти.
16-дақиқа. "Барселона" тарбияланувчиси бўлган Баллиу тўп учун курашда Ферран Торресга нисбатан қўполлик ишлатди.
14-дақиқа. Педри чапроқдан жарима майдончаси чизиғига яқинлашиб айланма зарба берди, Столе ўз ўрнида.
12-дақиқа. "Райо" футболчиси рақиб дарвозаси олдида вазият яратишга уриниб кўрди.
9-дақиқа. Прессинг оқибатида де Йонгдан тўпни олиб қўйишди ва Оскар Валентин зарба берди, бироқ уриниши кучсиз чиқди ҳамда хавф бартараф этилди.
8-дақиқа. "Барса"нинг навбатдаги уриниши омадсиз якунланди. Димитриевскининг чиқиб келиши Робертни чалғитди ва тўп польшаликдан қочиб кетди.
5-дақиқа. Иси Палазон аниқ зарба берди ва Иньяки Пеня тўпни аввал қайтариб, кейин ушлаб олди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Чемпионат Испании
14-тур
Райо Вальекано – Барселона 1:1
25 ноябрь, 16.00, "Кампо де Вальекас"
Фикрлар