UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  13 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  5 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  34 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  17 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80

Ла Лига президенти: "Роналдунинг кетиши, бизга таъсир кўрсатмади. Мессининг кетиши эса сезиларли бўлади" Янгиликлар

Ла Лига президенти: "Роналдунинг кетиши, бизга таъсир кўрсатмади. Мессининг кетиши эса сезиларли бўлади"

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас Криштиану Роналдунинг «Реал»дан «Ювентус»га ўтгани мусобақа мавқеига таъсир ўтказмагани ҳақда гапирди.

“Криштианунинг кетиши «Реал»ни хафа қилган бўлса ҳам бу бизга деярли таъсир кўрсатмади, боиси, Ла Лига бренди маълум футболчилардан юқорироқ бўлиш учун йиллар давомида тайёрланган.

Аммо Месси билан боғлиқ ҳолат бошқа. У тарихдаги энг яхши футболчи. Фақат бизнинг лигамизда ҳаракат қилгани эса бизнинг омадимиз. Назаримда, Мессининг кетиши сезиларлироқ бўлади. Айниқса, бошқа чемпионатга ўтиши.

Лионель – испан футболи рамзи, Ла Лига ва мен ундан фаолиятини чемпионатимизда якунлашини сўраган бўлардим. Унинг кетиши эса фожиа бўлмайди, чунки биз Месси ёки унинг иштирокисиз ҳам телевизион келишувларни имзолай оламиз. Бироқ, асосийси – унинг лигага олиб келаётган фойдаси. Месси бизни доимо хурсанд қилади”, дейди Тебас.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика