Ла Лига. "Леганес" чемпионга ютқазмади, аммо элитада қолиш учун бу етмади
20 июл 2020 02:05
Янгиликлар
Ла Лига. "Леганес" чемпионга ютқазмади, аммо элитада қолиш учун бу етмади
"Леганес" – "Реал Мадрид" 2:2 (1:1, 1:1)
19 июль, "Бутарке" стадиони
Голлар: 0:1 – 9 Рамос, 1:1 – 45 Хиль, 1:2 – 52 Асенсио, 2:2 – 78 Ассале.
"Леганес" – Куэльяр, Сиовас, Сильва, Росалес, Бустинса, Хиль, Ресио (Меса, 55), Руибаль (Герреро, 46), Амаду (Авилес, 78), Тарин (Ассале, 55), Ману (Оскар Родригес, 46).
"Реал Мадрид" – Ареоля, Милитао, Менди, Рамос (Начо, 46), Васкес, Иско, Вальверде, Асенсио (Браим Диас, 61), Каземиро (Кроос, 61), Винисиус Жуниор, Бензема (Йович, 61).
Огоҳлантиришлар: Ресио (39), Руибаль (43), Бустинса (49), Сильва (56), Браим Диас (66).
Леганес Бриан Хиль - 45', Роже Ассале - 78' |
Примера Дивизион . 38-тур 20/07/2020, 01:00 2
:
2
Тугади
|
Реал Мадрид Серхио Рамос - 9', Марко Асенсио - 52' |
Стадион: Estadio Butarque, 0 томошабин
Бош ҳакам: Guillermo Cuadra
Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Эътиборингиз учун ташаккур, соғ ва саломат бўлинг!
Бўлди, ўйин ва у билан бирга мавсум ҳам якунланди. Рестартдан кейин "Реал" илк бор очко йўқотди, лекин шундай бўлсада, Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Қанчалик ҳаракат қилган бўлмасин, "Леганес" қуйи дивизионга равона бўладиган бўлди.
90+7-дақиқа. Ареоля тўпни ўйинга киритди ва ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди.
90+6-дақиқа. Оскар Родригес қарши ҳужумни ўзи якунлашга қарор қилди, 6 нафар шериги бўлишига қарамай, Оскар тўпни ўзи дарвозага йўллади, лекин зарба қанчалик кучли бўлган бўлса, шунчалик ноаниқ бўлди.
90+5-дақиқа. Винисиус яна керак эмас жойда техникасини кўрсатишга киришиб кетди ва тўпни йўқотди.
90+4-дақиқа. Бурчак тўпи, мезбонлар посбони ҳам ҳужумга келди. Узатма амалга оширилди, Ареоля тўпни қайтариб юборди, кейинги зарба эса қовушмади.
90+2-дақиқа. Ҳар икки жамоа ҳам тезроқ ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда, аммо якуний зараба етишмаяпти.
Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужумни Браим Диас зарба билан якунлади, тўп дарвозага аниқ етиб борган бўлсада, посбон уни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
Ҳисоб тенг ва "Леганес" ўзи учун керакли голни ура олмаётган бўлсада, айни дақиқаларда жамоа "Реал Мадрид" билан тенгма-тенг курашмоқда. Буни кўриб, Ла Лигадан тушиб кетадиган бўлгандан кейингина эмас, аввалроқдан шундай ўйнасангиз нима бўларди, дегингиз келмаяпти-ми?
Йўқ, пенальти белгиланмади, ҳозирча.
Ҳакам шошмасликни, "VAR"нинг гапларини эшитиб олишини таъкидламоқда. Тўп ҳимоядаги Йовичнинг қўлига тегиб кетган бўлиши мумкин.
84-дақиқа. Бурчак тўпидан кейин ўта хавфли вазият юзага келди, лекин охирги зарбага аниқлик етишмади.
81-дақиқа. "Леганес" катта куч билан олдинга ўтгани натижасида меҳмонлар қарши ҳужумга ўтиб кетишди ва ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди, аммо Браим Диаснинг зарбасига аниқлик етишмади.
78-дақиқа. ГООООЛ! Рожер Ассале! Эдер Милитаонинг сусткашлиги натижасида ҳужумчи жамоаси учун муҳим голни урмоқда. "Леганес"га яна битта гол керак.
75-дақиқа. "Леганес" қанчалик уринмасин ҳужумидан наф чиқара олмагач, ҳакам футболчиларга сув ичиб олиш вақти бўлганини эслатди.
73-дақиқа. "Реал" учун бегона бўлмаган Оскар Родригес узоқ масофадан кучли зарба берди, Альфонс ўз ўрнида.
70-дақиқа. Ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган Лукас Васкес жарима майдонидаги Йовични тўп билан таъминламоқчи эди, лекин тўп анча юқоридан ўтиб кетди.
69-дақиқа. Узоқ масофадан зарба берилди, Ареоля бир амаллаб тўпни қайтарди, унга биринчи бўлиб "Леганес" ҳужумчиси етиб келди, ҳимоячи билан тўқнашган футболчи йиқилиб тушди ва ... Ҳамма пенальтими деб турганда, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.
Иско бугун анча яхши ўйин кўрсатаётганини таъкидлаб ўтиш лозим. Майдон марказида айнан у фаол ва ўйинни қайсидир маънода бошқара олмоқда.
67-дақиқа. "Леганес"нинг навбатдаги ҳужуми чап қанотдан амалга оширилди, тўп жарима майдони ичига ошириб берилди, лекин унга етиб келадиган ҳужумчи топилмади.
66-дақиқа. Браим Диас яна фаоллик кўрсатиб олдинга ўтди, бир рақибини алдаш чоғида тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва қоидани бузди. Ҳакам ўйлаб ўтирмай, чўнтагидан сариқ рангли карточкани чиқарди.
63-дақиқа. Бир дақиқа ичида Иско ва Браим Диасдан чиройли техник ҳаракатларни кўришимиз мумкин эди. Бири ҳимояга яқин жойда, иккинчиси рақиб жарима майдони ичида.
62-дақиқа. Яна Брайан Хиль фаоллик кўрсатди, қулай вазиятдаги зарбадан сўнг тўп йўлига Менди тўғаноқ бўлди, кейин Милитао узоқлаштирди.
Эътиборли жиҳати, Зидан шу вазиятда ҳам, жамоаси бугун ҳам ғалаба қозонаётган бўлсада, ўта жиддий ва бўшаш ҳақида ўйламаяпти.
61-дақиқа. Ўзгаришлар! Бензема-Йович, Каземиро-Кроос, Асенсио-Браим Диас.
60-дақиқа. Тўп учун курашда ҳар икки жамоа ўйинчилари хатога йўл қўйишмоқда.
58-дақиқа. "Леганес" чап қанотдан олдинга ўтди, Лукас Васкес эса негадир сусткашликка йўл қўйиб, рақибни қуйлашни ҳам эп кўрмади, аммо Брайан Хилнинг узатмасини Эдер Милитао қайтарди.
56-дақиқа. "Леганес" ҳужумда қоидани бузди. Жонатан да Сильва тўпнинг ўрнига Каземиронинг бошини нишонга олди.
Тўғри бу ўйиндаги ғалаба ва уч очко "Қироллик клуби" учун у қадар муҳим эмасдир, лекин мана бу гол Асенсио учун жуда муҳим. Оғир жароҳат қайтган футболчи кўпроқ голлар уриб, самарали ҳаракатларни амалга ошираркан, ўзига бўлган ишончи тезроқ қайтади.
Майдон марказига яқин жойда тўп олиб қўйилди ва Иско узоқ чўзиб ўтирмай, қулай вазиятга чиқиб бораётган Марко Асенсиони кўрди, испаниялик футболчи имкониятдан унумли фойдаланди.
52-дақиқа ГООООООЛ! Марко Асенсио!
49-дақиқа. Ҳамон тўп билан кўпроқ "Реал" футболчилари муомала қилишмоқда. "Леганес" эса ҳимояга асосий эътиборини қаратиб, ўз имкониятини сабр билан кутмоқда.
46-дақиқа. Карим Бензема тўпни ўйинга киритди. "Реал" шошилмаяпти, "Қироллик клуби" мавсумдаги асосий ишини қилиб бўлгани барибир сезилмоқда.
Иккини бўлим бошланди.
Бизни қизиқарли иккинчи бўлим кутиб турибди.
45+3-дақиқа. Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва биринчи бўлим ўз якунига етди.
Чап қанотдан уюштирилган ҳужум, тўп жарима майдони ичига етказилди, Брайан Хилга ҳимоячилар негадир ортиқча қаршилик кўрсатишмади ва ҳисоб тенглашди.
45+1-дақиқа. ГООООООЛ! Брайан Хиль!
+3-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
43-дақиқа. Бир неча дақиқа давомида "Реал" тўпни деярли рақибга бермаяпти, тўп олдириб қўйилиши биланоқ курашга киришиб, олиб қўймоқда ва хотиржам таймни тугатиб қўймоқчидек.
41-дақиқа. Ферлан Менди чап қанотдан тезлигини ишга солиб, рақибини доғда қолдирди ва тўпни Асенсиога етказиб берди, аммо Марконинг зарбаси умуман кўнгилдагидек чиқмади.
37-дақиқа. Жарима зарбасидан кейин тўп Искога тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпидан кейин ҳам хавфли вазият бўлиши мумкин эди, лекин Вальверде тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди.
36-дақиқа. "Леганес"нинг ҳужумини меҳмонлар қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолишди.
33-дақиқа. Ҳакам футболчиларни сув ичиб олишга таклиф қилди.
32-дақиқа. Жарима зарбасини Марко Асенсио амалга оширди, аммо у узатиб берган тўпга дарвозабон чиқиб келиб, эгаллаб олди.
30-дақиқа. Каземирога нисбатан қўполлик ишлатилди.
26-дақиқа. Иско ва Бензема рақиб дарвозасини иккинчи бор ишғол қилмоқчи эди, лекин тўп дарвозабонга бориб тушдию, Иван Куэльяр ҳам "нимадир қилмоқчи" бўлди чоғи, сал қолса, тўпни дарвозадан 5-6 метр узоқликда турган Каримга совға қиларди.
21-дақиқа. "Леганес" ҳужумга ўтишни истамоқда, аммо ҳозирча рақиб ҳимоясини қандай ёриб ўтишни билмаяпти.
20-дақиқа. "Реал" яна гол уриб олгач, бироз ўйинни секинлаштираётгандек туюлмоқда.
18-дақиқа. "Аут"дан Карвахаль тўпни тезда жарима майдони ичидаги Бенземага ташлаб берди, Карим уни тўхтатиб ўтирмай, дарвозага йўллади, лекин ноаниқ.
14-дақиқа. "Леганес"нинг адашмасам биринчи аниқ зарбаси, Брайан Хиль яхши зарба берди, аммо Альфонс Ареоля ўз ўрнида.
11-дақиқа. "Леганес" қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди, аммо ноаниқ тўп узатмаси ҳужумни бузиб қўйди.
Исконинг жаримадан узатган тўпига жарима майдонида биринчи бўлиб Серхио Рамос етиб борди ва тўпни дарвозага йўллади.
9-дақиқа. ГОООООЛ! Серхио Рамос ҳисобни очди!
6-дақиқа. Сал қолса ҳисоб очиларди. Кутилмаганда Феде Вальверде ажойиб зарба бериб қолди, дарвозабон катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. Бурчак тўпидан кейин эса посбон тўпни эгаллаб олди.
4-дақиқа. Кутилганидек, "Реал Мадрид" тўпни рақибдан олиб қўйишга интилмоқда. Аммо ҳозирча ҳар икки жамоа чинакамига хавфли вазият ярата олмади. Тўп асосан марказда ва унга яқин ҳудудларда юрибди.
1-дақиқа. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди. Демак, кеттик.
"Леганес" футболчилари "Қироллик клуби" учун чемпионлик йўлакчасини ташкил қилиб беришди ва шу йўл билан ҳурматларини изҳор қилишди.
Ҳар икки жамоа футболчилари майдонга тушиб келди, трибуналарда фақатгина захира футболчилари :).
Демак, бугун янги чемпионнинг учрашуви сиз билан бирга мен Омонжон Тўхтамирзаев кузатиб бораман.
Қизиғи, асосий таркибга қараб туриб, ҳа, Зидан камроқ ўйнаётган қатор футболчиларга имкон берди дейиш мумкин, лекин шу ҳолатда ҳам бу "Қироллик клуби"нинг иккинчи таркиби деб бўлмаса керак.
Расман чемпионга айланиб улгурган "Реал Мадрид" бугун қандай таркибда майдонга тушаркин, Зидан захира футболчиларига имкон берармикин деган саволлар мухлисларни қизиқтиргани бор гап.
Леганес Бриан Хиль - 45', Роже Ассале - 78' |
Примера Дивизион . 38-тур 20/07/2020, 01:00 2
:
2
Тугади
|
Реал Мадрид Серхио Рамос - 9', Марко Асенсио - 52' |
Стадион: Estadio Butarque, 0 томошабин
Бош ҳакам: Guillermo Cuadra
"Леганес" – "Реал Мадрид"
00.00, "Бутарке" стадиони
"Леганес" – Куэльяр, Сиовас, Сильва, Росалес, Бустинса, Хиль, Ресио, Руибаль, Амаду, Тарин, Ману.
"Реал Мадрид" – Ареоля, Милитао, Менди, Рамос, Васкес, Иско, Вальверде, Асенсио, Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема.
Фикрлар