Ла Лига. "Реал"нинг мағлубияти "Барселона"ни яна пешқадамга айлантирди

Испания чемпионати 27-тури доирасидаги Мадриднинг "Реал" клуби "Бетис" меҳмони бўлди ва аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

Ҳисоб ўйиннинг 40-дақиқасида мезбонлар томонидан очилди. Танаффусга чиқишдан олдин Марсело ишлаган пенальтини Карим Бензема муваффақиятли амалга ошириб, учрашувда мувозанатни тиклади. Ўйинда якуний ҳисобни "Барселона"нинг собиқ футболчиси Кристиан Тельо 82-дақиқада ўрнатди - 2:1. Шу тариқа "қироллик клуби"нинг муваффақиятсизлиги "Барселона"нинг бир турдан кейин яна чемпионат пешқадамига айланиши учун асос бўлди.

Испания чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Бетис – Реал Мадрид 2:1

9 март, 01.00, «Бенито Вильямарин»

Голлар:

1:0 – 40 Сидней, 1:1 – 45, пенальти Бензема, 2:1 – 82 Тельо.

Бетис – Роблес, Эдгар Гонсалес (Родригес, 73), Сидней, Бартра, Морено (Педраса, 77), Хоакин (Тельо, 66), Каналес, Фекир, Гуардадо, Эмерсон, Морон.

Реал Мадрид – Куртуа, Милитао, Марсело (Менди, 59), Варан, Рамос, Каземиро, Кроос (Мариано Диас, 69), Васкес, Модрич (Вальверде, 79), Винисиус Жуниор, Бензема.

Огоҳлантиришлар:

Марсело (55), Гуардадо (74).


Манба: championat.asia